Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, сайловчининг ушбу хатти-ҳаракатлари қатъиян тақиқланади.

Сайлов бюллетенини овоз бериб бўлгач суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштириш сайловнинг яширин овоз бериш принципини бузиш демакдир. Ҳозирги кунда барча сайлов участкаларидаги овоз бериш кабиналарига суратга олишни тақиқлаш тўғрисидаги плакатлар жойлаштирилмоқда.

Сайловчилардан сайловнинг яширин овоз бериш принципини сақлаган ҳолда, сайлов бюллетенини овоз бериб бўлгач суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштирмаслиги сўралади.

Бундан ташқари агар сайловчига таклифнома берилмаган бўлса бу бу фуқарони сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Таклифномалар сайлов куни ва вақтидан бехабар бўлган фуқароларни сайлов вақти, куни ва жойи тўғрисида хабардор қилиш учун тарқатилади. Агар сайловчига таклифнома берилмаган бўлса ҳам бемалол 24 октябрь санасида сайловда иштирок этиши мумкин.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайловчи сайлов бюллетенини суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойласа бўладими?