Сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот тадбири
Мирзаобод туманининг Наврўз маҳалласида "Адолат" социал-демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши томонидан аҳолининг сайловга оид ҳуқуқий билимларини янада оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.
Унда партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган "Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари" деб номланган сайловолди дастури ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритилди.

Тадбирда "Адолат" социал-демократик партияси Мирзаобод туман кенгаши томонидан ташкил қилинган партиянинг тарғибот пункти, партия аъзоларидан туман, шаҳар, вилоят Кенгашлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўрсатилган номзодлар тўғрисида маълумот берилиб, сайлов қонунчилиги бўйича тарқатма материаллар тарқатилди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири