Сайлов: мутахассис участкалар фаолиятини ўрганди
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш кунини белгилаш ва сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан, 2021 йил 23 июлдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига старт берилган эди.
8-Сирдарё округ сайлов комиссиясининг 2021 йил 24 августдаги 2/5-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 284 та сайлов участкаси тасдиқланган. Ҳудуддаги сайлов участкаларида сайловга тайёргарлик ишлари, жойлардаги сайловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва сайлов маданиятини ошириш борасида округ сайлов комиссиясининг аъзолари доимий равишда амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Сирдарё округ сайлов комиссияси матбуот маркази хабарига кўра, Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Баҳодир Юнусов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўришда округ ва участка сайлов комиссиялари олдида турган асосий вазифалар бўйича республика ҳудудларини мониторинг қилиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Сардоба туманидаги 187-188-189-сайлов участкаларида бўлди.
Баҳодир Юнусов сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ҳақида, участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг дастлабки рўйхатини олганидан кейин уни мазкур участка ҳудудида яшовчи аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш йўли билан аниқлаштириш чораларини кўриши, бу жараёнда сайлов участкаси аъзоларига катта масъулият юкланишини таъкидлаб, мазкур босқични сайлов қонунчилигига асосан ўтказиш тўғрисида тегишли тавсиялар берди.

Ш.Суяров, ЎзА