Савоб ишни ҳар ким қилиши керак
Фарғона вилояти Олтиариқ туман ҳокимлиги ҳамда олтиариқлик тадбиркор Абдусаттор Аҳмадқулов ташаббуси билан «Сардор» тантаналар саройида 16 нафар боланинг хатна тўйи ўтказилди.
Шинам тўйхона ва файзли даврада тўпланган тўй болалар ҳамда уларнинг оила аъзолари, тенгдошлари чеҳрасидаги мамнуният кўнгилларни шод этди.
Олтиариқ тумани ҳокими Ш. Турдалиев болаларни бугунги шодиёна кун билан қутлади. Сектор раҳбарлари билан биргаликда уларга пул ва совғалар топширилди.
Даврада сўзга чиққан маҳалла фаоллари ва нуронийлар, тўй болалар оналари бундай хайрия тадбирлари ҳамда меҳр-саховат ишлари учун ташкилотчиларга миннатдорлик изҳор қилдилар.
[gallery-12328]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА