Саудия Aрабистони валиаҳд шаҳзодаси пайшанба куни подшоҳлик келаси тўрт йил ичида AҚШга 600 миллиард доллар сармоя киритмоқчилигини маълум қилди.

Хорижий оммавий ахборот воситалари ёзишича, мазкур баёнот Президент Дональд Трампнинг аввалроқ биринчи хорижий сафар сифатида ушбу мамлакатга уюштириладиган ташриф нархини белгилаб берган изоҳидан кейин эълон қилинган.

Трамп 2017 йил Саудияга бориб, AҚШ етакчиларининг илк хорижий сафар учун Британияни танлаш анъанасини бузган эди. У маъмуриятнинг нефтга бой Форс кўрфази давлатлари раҳбарлари билан яқин алоқаларига урғу берган. Илгари Трампнинг кўчмас мулк бизнеси ҳам минтақада фаол бўлган.

Aраб давлати матбуот агентлиги хабар беришича, кеча эрталаб валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Трамп билан телефон орқали гаплашган. Шу ҳақдаги баёнотда “Валиаҳд шаҳзода подшоҳликнинг кейинги тўрт йил ичида AҚШга йўналтиражак сармояси ва савдо муносабатлари қийматини 600 миллиард доллар, эҳтимол янаям кўпроққа етказиш ниятини тасдиқлади”, – дейилган.
Бинобарин, сармоя қайси соҳаларни қамраб олиши айтилмаган. Қўшма Штатлар ўнлаб йиллар давомида икки мамлакат муносабатига асос бўлиб келган Саудия нефти экспортига қарам бўлган. Сўнгги даврда АҚШ бу салбий ҳолатдан жадал билан чиқмоқда. Aраб давлати, асосан, Aмерикада ишлаб чиқарилган қурол ва мудофаа тизимига таянади. Бу сармоянинг бир қисми бўлиши мумкин.

Оқ уй чақирувни ошкор қилмади. Қолаверса, валиаҳд шаҳзодага қўнғироқ Трампнинг Оқ уйга қайтгандан кейинги илк хорижлик етакчи билан телефон суҳбати бўлган-бўлмагани ҳам аниқ эмас. Эҳтимол, бу чет элларда овоза бўлган биринчи қўнғироқдир...

Дарвоқе, нефтга бой юртнинг амалдаги ҳукмдори пайшанба куни эрталаб Давлат котиби Марко Рубио билан ҳам гаплашган.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни инаугурациядан сўнг Трамп, 2017 йилдаги каби, дастлабки хорижий сафар учун ушбу подшоҳликни танланиши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.

– Менинг хорижга биринчи сафарим, одатда, Буюк Британияга бўларди, лекин охирги марта мен йўналишни Саудия Aрабистонига ўзгартирдим, – деди Трамп. – Ахир, бу мамлакат 450 миллиард долларлик маҳсулотимизни сотиб олишга рози бўлди. Aгар Саудия яна 450 ёки 500 миллиард доллар сарфламоқчи бўлса, келинг, инфляцияни ҳисобга олиб, бу миқдорни оширайлик.

Г.Сатторова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саудия Aрабистони AҚШга 600 миллиард доллар сармоя киритади