ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида таълим ва тарбиянинг муҳим бўғинларидан бири — “Баркамол авлод” болалар мактаби капитал таъмирдан сўнг ўз фаолиятини янгидан бошлади.  

Замонавий талаблар асосида реконструкция қилинган мазкур муассасада болалар учун ижодий, техник ва спорт тўгараклари ташкил этилган. Эндиликда тумандаги иқтидорли ёшлар ўз қобилиятини рўёбга чиқариши учун яна бир замонавий майдонга эга бўлди.

[gallery-23383]

Мактабнинг тантанали очилиш маросимида вилоят, туман, шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактаблари директорлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

Тадбир давомида янги бинонинг имкониятлари, ёш авлод тарбиясидаги ўрни ҳамда бу каби муассасаларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Иштирокчилар учун экскурсия ўтказилиб, ўқувчиларнинг ижодий чиқишлари намойиш этилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сариосиёда “Баркамол авлод” болалар мактаби фойдаланишга топширилди