Сардорлар кенгашининг янги аъзолари сайланди
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошидаги “Камалак” болалар ташкилотининг “Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун!” шиори остидаги Самарқанд вилояти Сардорлар кенгаши сайлови бўлиб ўтди.
Ташкилот ахборот хизмати маълумотига кўра, иқтидорли болаларни излаб топиш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш ва қўллаб-қувватлаш, болаларда ташаббускорлик кўникмаларини шакллантириш, жисмоний, маънавий соғлом авлодни ва ижтимоий фаол шахсни шакллантиришга ҳисса қўшиш ҳамда уларни жамоа орасида ўз фикрини тўла ифодалашга ўргатиш мақсадида ташкил этилган тадбирда туман-шаҳар Сардорлар кенгашлари вилоятнинг 14 та йўналиш сардорларини овоз бериш йўли билан сайлади.
2021-2022 ўқув йилида ушбу сардорлар вилоят Сардорлар кенгаши фаолиятини мувофиқлаштиради. Сардорлар сайлови якунида иштирокчиларга сертификат, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.



Гулноза Бобоева, ЎзА