Сардорлар фаолияти муҳокама этилди
Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида «Янги Ўзбекистон – янги сардорлар» шиори остида сардорлар форуми бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган форум 2020-2021-ўқув йилида сардорлар билан ишлаш тизими самарадорлигини янада ошириш, улар билан ишлашни янги босқичга олиб чиқиш, сардорларнинг ташаббус ҳамда лойиҳаларини қўллаб-қувватлашни ўз олдига асосий мақсад қилган.
Форум иштирокчилари йўналишлар ҳамда гуруҳлар доирасида сардорлик фаолиятини самарали олиб бориш бўйича ўқув машғулотларида иштирок этди. Шунингдек, тажрибали, юқори натижаларга эришган журналистлар, спортчилар, психолог ва Давлат мукофоти совриндорлари томонидан маҳорат дарслари ҳам ўтказилди.
Вилоят сардорлари томонидан ҳар бир йўналиш бўйича келгусида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимотлари ўтказилиб, кенг муҳокама қилинди.
Якунида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан иштирокчиларга сертификатлар топширилди ҳамда форумни анъанавий тарзда ўтказишга келишиб олинди.
[gallery-400]
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА