Сардобалик 5 оилага Оҳангарондан уй совға қилинди
Бу уйларни тантанали топшириш маросими Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилди.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги «Эйвалек» МФЙда хонанда Озода Нурсаидова ва «Акмал ёш куч» қурилиш ташкилоти ҳомийлигида Сардоба воқеасида талафот кўрган 5 оилага тубдан қайта реконструкция қилинган янги уйлар топширилди.
Бу уйларни тантанали топшириш маросими Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилди.


Сардобалик оилаларга ижтимоий аҳволидан келиб чиққан ҳолда 4 та 3 хонали ва 1 та 2 хонали уй берилди. Шунингдек, саховатли юртдошларимиз янги хонадон эгаларига уй жиҳозларини совға қилди.
– Сардоба туманидаги уйимизни қарийб 6 йил мобайнида қуриб, битказаётган эдик, – дейди 2 хонали уй соҳиби бўлган Б.Наримонов.


– Кутилмаганда рўй берган сув тошқинидан бизга ажратилган уйда вақтинча яшаётган эдик. Шароитимизни тўғри тушунган юртдошларимизнинг ёрдами билан энди оҳангаронлик бўлдик. Бизга берилган хонадонда барча шароит бор.
«Эйвалек» МФЙ раиси ёрдами билан янги кўчиб келган оилаларнинг бандлиги таъминланади. Уларнинг фарзандлари ҳам мактабга ва мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилади.
«Эйвалек» МФЙ раиси ёрдами билан янги кўчиб келган оилаларнинг бандлиги таъминланади. Уларнинг фарзандлари ҳам мактабга ва мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилади.

