Мамлакатимизда ҳар бир соҳани тубдан ислоҳ этишга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, аграр тизимга янги инновацияларни жорий этиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар таҳсинга сазовор.

Президентимизнинг 2024 йил 30 сентябрдаги “Республикада агросаноат соҳасига янги бозор механизмларини жорий этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида юртимизда сўнгги икки йил ичида 43,2 минг гектар саноатлашган интенсив мевали боғ ва токзорлар барпо қилиш белгилаб берилган.  

Айни кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан қир-адирлик, иқтисодий самарасиз ва эскирган боғлар ўрнида замонавий лойиҳаларни ишлаб чиқиб, республиканинг бир қатор вилоятларида йўлга қўйилмоқда.  

Масалан, Наманган вилоятининг тоғолди ҳудудларида 202 субъект томонидан 3,4 минг гектар майдонда экинзорлар барпо қилиш режалаштирилган. Яратилаётган боғларда асосан Европадан келтирилган, иқлим шароитларига мослашган, ҳосилдорлиги юқори бўлган ўрик, гилос, шафтоли сингари мевали кўчатлар экилмоқда. Янги интенсив боғлар томчилатиб суғориш технологияси асосида суғорилади, бу эса сувдан фойдаланиш самарадорлигини беш баробарга оширади. Айни шу мақсадда йирик сиғимга эга замонавий сув сақлаш ҳовузлари барпо этилмоқда.

Наманган вилояти Поп туманидаги Садоқат массивида оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирокида пресс-турда ташкил этилди ва тадбир қатнашчилари саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилиш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори Нурали Абдуллаевнинг таъкидлашича, янги лойиҳадан кўзланган мақсад аҳолини “Даладан дастурхонгача” тамойили асосида сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, интенсив усулда боғ ва токзорлар барпо қилиш, иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни кўпайтиришдан иборат. Бу орқали, маҳсулотни қайта ишлаш, экспорт салоҳияти оширилиши баробарида аҳоли бандлиги ҳам таъминланади.  

Муайян техник шартлар асосида ва масалага илмий ёндашган, навларни иқлимга мосини танлаган ҳолда ерлар фермер, деҳқонларга аукционсиз берилади. Бу борада узоқ йиллик тажрибага эга бўлган, Европа мамлакатларидан таклиф қилинган ўндан ортиқ халқаро экспертлар агротехника тадбирларини амалга ошириш ва ўсимликларни парваришлаш каби бошқа масалаларда зарур йўл-йўриқ ҳамда амалий ёрдамга тайёр эканлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.  

Янги боғларга фақат кўчатчиликка ихтисослашган хўжаликлар етиштирган ва мувофиқлик сертификатига эга бўлган кўчатлар экилади. Ушбу хўжалик кўчатларнинг экилиши ва агротехника тадбирларини мониторинг қилади. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларида белгиланган шартларда ва муддатларда янги боғлар ҳамда иссиқхоналарни яратиш учун талабгорга ер участкаси боғ ва токзорлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга 30 йил муддатгача ижарага берилади.

Қайд этиш ўринлики, ер участкаси ижарага олингандан бошлаб лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларида белгиланган суғориш тизимларини жорий этиш ва ер майдонларини экишга тайёрлаш, кўчат экиш ишлари кўпи билан 14 ой муддатда тўлиқ бажарилмаганда, ер участкасининг ижара шартномаси бекор қилинади. Аксинча, рейтинг бўйича ибрат намунасини кўрсатган ҳолда 30 балл тўплаган боғбонларга бир қатор имтиёзлар тақдим этилади.

– Бундан беш йил илгари деярли чўлу даштга монанд икки минг гектар майдонда шафтоли, гилос, наъматак, олма ва ўрик ниҳолларини экдик. Қилинган меҳнатларимиз орадан кўп ўтмай ўз самарасини бера бошлади, – дейди “Nuran Agro Klaster” масъулияти чекланган жамият раҳбари Анвар Қодиров. – Эртапишар ва ҳосилдор ҳисобланган меваларнинг ҳар бир тупидан ўртача 50 килогача ҳосил олишимиз мумкин. Ўтган йили чамалаганимиздан ҳам кўпроқ натижага эришдик ва маҳсулотнинг 95 фоизини Россия Федерацияси, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Жанубий Корея сингари ўндан ортиқ давлатларга экспорт қилишга эришдик.

Бу боғлар республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспорт ҳажмини янада ошириш, импортни қисқартириш, арзон мева маҳсулотларини ички бозорларга етказиб бериш имкониятларини кенгайтиради.

Пресс-тур давомида журналист ва ижтимоий тармоқлар фаолларининг қизиқтирган саволларига мутахассислардан батафсил жавоб қайтарилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноатлашган боғ ва токзорлар кўпаяди