Бухоро вилояти Бухоро тумани “Новметан” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 20 гектар майдонда саноат зонаси ташкил этилмоқда. Бу ерда кичик тадбиркорларга қиймати 2,5 миллиард сўмгача, ўрта тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача 7 йиллик, 2 йиллик имтиёзли давр билан саноат ва хизмат ипотекаси асосида бино қуриш учун имтиёзли кредит ажратиш тартиби белгиланган.

Айни кунда мазкур саноат зонасида лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда. Қурилишни тезлаштириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур кичик саноат зонасида умумий қиймати 177 миллиард сўмга тенг бўлган 54 та инвестиция лойиҳаси жойлаштирилади ва мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, ушбу саноат зонаси ёнидаги 5 гектар ер майдонида терини қайта ишлаш ҳамда тайёр чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этилади. Айни кунда бу ерда вилоятда етиштирилаётган тери хом ашёсини чуқур қайта ишлаш юзасидан истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш мақсадида лойиҳа ташаббускорлари жалб этилмоқда.

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноат зонаси қурилиши давом этмоқда