
ФОТОРЕПОРТАЖ
Юртимизда кишини ўзига мафтун қиладиган бетакрор манзиллар жуда кўп. Навоий вилояти Хатирчи туманидаги Сангижумон қишлоғи ҳам ана шундай манзиллардан бири. Оқтов ён-бағрида бепоён кенгликлар билан туташиб кетган қишлоқ зилол чашмалари, тоғдаги бир-биридан антиқа тошлари билан сайёҳларни ўзига жалб этади.
Сангижумон – форсча тебранувчи, қимирловчи тош, деган маънони билдиради. Бу қишлоқ Оқтовнинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, тепасида тебранувчи тош бор. Қишлоқ номи ҳам ана шу тош номидан келиб чиққан. Сангижумон сойи бўйидаги бу тош айланаси қарийб 20 метр, баландлиги 6 метр, оғирлиги 280 тоннадан зиёд. Тошни барча бемалол қимирлата олади. Бу улкан ҳарсангнинг тебранганини тошнинг биқинига тираб қўйилган чўпларнинг эгилишидан билса бўлади.
[gallery-22217]
Дарвоқе, қишлоққа етиб боргунча йўл-йўлакай қирлар оша табиат гўзаллигини томоша қилиб, баҳра олишингиз мумкин.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА