Ўқитувчи ва мураббийлар байрами устозлар ва уларнинг жамият ривожига қўшган буюк ҳиссасини шарафлаш мақсадида дунёнинг, деярли, барча мамлакатларида нишонланади. Бу сана уларнинг меҳнати ва фидойилигини яна бир бор таъкидлаш, ўқувчилар ҳаётидага муҳим роли учун миннатдорлик билдириш кунидир.

Муаллимлар кунини нишонлашга сабаб кўп.

Биринчидан, олижаноб касбни эътироф этиш. Зеро, ўқитувчи билим беради, танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантиради, ёш онгни шакллантиради. Устозлар куни педагоглар кейинги авлодни тарбиялаш йўлидаги фидокорона ва машаққатли меҳнатни эътироф этиш онидир.

Иккинчидан, миннатдорлик ва ҳурмат. Устозлар куни талабалар ва умуман жамиятда ўқитувчига миннатдорлик ва ҳурмат билдириш имкони бор.

Учинчидан, таълимнинг аҳамиятини таъкидлаш. Шу куни таълимнинг шахс ва жамият ривожидаги ҳал қилувчи роли эсланади. Халқни илмнинг аҳамияти ва дунёни шакллантиришда “жадид”ларнинг муҳим роли ҳақида фикр юритишга ундайди.

Тўртинчидан, ўқитувчи учун рағбат. Махсус кунда ўқитувчи нафақат ўз саъй-ҳаракати учун эътироф этилади, балки сифатли таълим бериш бўйича мажбуриятини давом эттириш учун янги куч олади. Руҳияти янада кўтарилиб, ёш авлодни тарбиялашдек муқаддас вазифани бажаришга илҳомланади.

Бешинчидан, ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги риштани мустаҳкамлаш. Мазкур сана нишонланиши устозлар ва ёшларни янада жипслаштиради. Ўзаро дўстлик ва ҳурмат туйғусини ривожлантиради, ижобий муҳитни яхшилайди.

Ўзбекистонда 1997 йилдан буён 1 Октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни сифатида нишонланади. Хўш, бошқа давлатларда устозлар қайси санада эътироф этилади?

Дунёнинг кўпгина давлатлари, жумладан Афғонистон, Арманистон, Озарбайжон, Баҳрайн, Бангладеш, Бельгия, Канада, Япония, Иордания, Кувайт, Молдова, Нидерландия, Нигерия, Шимолий Македония, Покистон, Филиппин, Португалия, Қатар, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Жанубий Африкада – 5 октябрь, Албания – 7 Март, илк мактаб қурилган сана, Аргентина – 11 сентябрь, Австралия – октябрнинг охирги жумаси, Беларусь, Латвия ва Қозоғистонда – октябрь ойининг биринчи якшанбаси, Боливия – 6 июнь, Бразилия – 15 октябрь, Чили – 16 октябрь, Хитой – 10 сентябрь – Конфуций туғилган кун, Колумбия ва Мексикада – 15 май, Коста Рика  ва Кубада – 22 декабрь, Чехия – 28 март, Миср – 28 февраль, Франция – 27 ноябрь, Греция – 30 январь, Гватемала – 25 июнь, Эрон – 2 май, Ироқ – 1 Март, Италия, Испания ва Швейцарияда – 27 ноябрь, Малайзия – 16 май, Янги Зеландия – 29 октябрь, Фаластин – 14 декабрь, Парагвай – 30 апрель, Перу – 6 июль, Польша – 14 октябрь, Сингапур - сентябрнинг биринчи жумаси, Словакия – 28 март, Жанубий Корея – 15 май, Сурия - мартнинг учинчи пайшанбаси, Туркия – 24 ноябрь, Буюк Британия – 19 июнь, АҚШда – майнинг биринчи сешанбасидан 1 ҳафта дам олиш, Уругвай – 22 сентябрь, Вьетнам – 20 ноябрь, Яман – 28 февраль.

“Халқаро устоз ва мураббийлар куни” эса 5 октябрда кенг нишонланади.

Глобал эътироф: Ўқитувчилар куни санаси мамлакатларда фарқ қилса-да, моҳиятан бир хил – муаллимнинг жамиятдаги беқиёс ўрнини тан олиш. Зеро, шоир айтганидек:

Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор?

Сиз-ку юракларда илк зиё ёққан.

Олимми, шоирми ва ё санъаткор

Илк бор сизга томон устоз, деб боққан.

Мусулмон Зиё, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саналар ҳар хил, мақсад муштарак…