Марказий Африкадаги Сан-Томе ва Принсипи оролида амалга ошмай қолган давлат тўнтаришига уриниш оқибатида камида 5 киши қурбон бўлди, деб хабар тарқатди Франциянинг RFI радиостанцияси.

"Бизнинг маълумотларимизга кўра, камида беш киши, жумладан, мухолифат партияси раҳбари ва собиқ исёнчи Арлесиу Кошта ҳалок бўлди", — дейилади хабарда.

Хабарда таъкидланишича, хавфсизлик кучлари давлат тўнтариши бошлангандан кейин ўнлаб кишиларни ҳибсга олган. Уларнинг орасида ҳарбийлар ҳам, тинч фуқаролар ҳам бор.

Радиостанциянинг маълум қилишича, ҳукумат давлат тўнтаришига уринишда Жанубий-Африка Республикасида ташкил этилган ва Апартеиддан кейин тарқатиб юборилган  “Ҳукузлар” батальонини гумон қилмоқда.

Таъкидланишича, батальоннинг собиқ ёлланма аскари Кошта Сан-Томе ва Принсипида 2003 йилдаги амалга ошмай қолган давлат тўнтаришига уринишда ҳам иштирок этган. У, шунингдек, 2009 йилда ҳукуматни куч билан алмаштиришга уриниш иши  бўйича ҳам судланган.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сан-Томе ва Принсипида давлат тўнтаришига уриниш оқибатида беш киши ҳалок бўлди