Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Ургут филиалининг 400 ўринли талабалар тураржойи фойдаланишга топширилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, педагогика, ахборот технологиялари ва ҳудудда эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳаларда кадрлар тайёрлаш мақсадида 2022 йилда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг Ургут филиали ташкил этилганди.

Филиал учун туманнинг Вағашти маҳалласидаги собиқ касб-ҳунар коллежи биноси ажратилиб, талабаларнинг қулай шарт-шароитда билим олиши учун бино мукаммал таъмирланиб, жиҳозланди. Лекин шу пайтгача филиал талабалари учун тураржой масаласи муаммо эди. Бошқа ҳудуддан келиб, таҳсил оладиган талабалар аҳоли хонадонларида ижарада истиқомат қиларди.

Энди эса университет ҳудудида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бунёд этилган талабалар тураржойи ёшлар учун жуда катта қулайлик бўлди. 

[gallery-20141]

Бинонинг очилиш маросимида университет раҳбарияти ва Ургут тумани ҳокимлиги масъуллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

– Тадбиркорлик, илм-маърифатнинг ривожланганлиги, аҳоли сони кўплиги жиҳатидан Ургут нафақат вилоятимиз, балки республикамизда ўз ўрнига эга, – деди маросимда сўзга чиққан Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори, профессор Рустам Холмуродов. – Ҳудуднинг жуда бой тарихи бор, бу ерда мадрасалар фаолият кўрсатганлиги тўғрисида маълумотларга эгамиз. Шунинг учун Президентимизнинг алоҳида эътибори билан Ургутда олий таълим муассасаси ташкил этилди. Ҳали бу филиал янада кенгаяди, туман учун юқори малакали кадрлар тайёрлайдиган йирик олий ўқув юртига айланади. Ҳозир биринчи талабалар тураржойи фойдаланишга топширилмоқда. Келгусида йилларда яна бир нечта ўқув бинолари, шу каби талабалар тураржойлари қурилади. Чунки, филиал талабалари сони йил сайин ошиб бормоқда, ҳозир 1400 нафардан ортиқ ёш таҳсил олаётган бўлса, келгуси йили улар сони 2000 нафардан ортиши мумкин. Гарчи муассаса Ургут туманида олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида ташкил этилган бўлса ҳам айни пайтда бу ерда республикамизнинг турли ҳудудларидан ёшлар келиб ўқияпти.

– Мен асли Сурхондарёданман, – дейди Феруза Низомова. – Филиал ташкил этилган йили ўқишга қабул қилинганман. Уч йилдан буён аҳоли хонадонларида ижарада турардик. Мана энди, ўқув биномиз ёнгинасида шундай кўркам талабалар тураржойи қуриб берилди. Ётоқхонада биз учун барча зарур шароит яратилган. Бундан хурсандмиз ва бунга жавобан яхши мутахассис бўлиб, юртимиз тараққиётига ҳисса қўшамиз.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/YC5p6SzIiII" title="SamDU Urgut filiali talabalariga qulaylik yaratildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Талабалар тураржойи “Самарқанд қурилиш материаллари комбинати” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда давлат-хусусий шериклик асосида бунёд этилди. Қурилиш ва жиҳозлаш ишларига 27 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Беш қаватли бинода талабалар учун барча қулайлик яратилган, кутубхона, ҳар бир қаватда ошхона ва кир ювиш хоналари мавжуд.

– Муассасамизда ҳозир икки факультетда 13 таълим йўналиши бўйича 1435 нафар талаба таҳсил олмоқда, – дейди Самарқанд давлат университети Ургут филиали директори Қувондиқ Ярашев. – Бу йил мактабгача таълим йўналишини 48 нафар илк битирувчимиз тамомлайди. Талабаларимизнинг 30 фоизи ургутликлар бўлса, қолгани юртимизнинг турли ҳудудларидан келиб ўқийди. Шу пайтгача талабалар турар жойи йўқлиги энг катта муаммоларимиздан бири эди. “Самарқанд қурилиш материаллари комбинати” масъулияти чекланган жамияти билан давлат-хусусий шериклик бўйича 400 ўринли бино қурилгач, бу муаммо ечим топди. Бинода меҳмонхонадаги каби шароит яратилган ва бу талабаларимиз учун катта имконият бўлди. Келгуси йилда яна 400 ўринли шундай талабалар тураржойи ва 1200 ўринли ўқув биноси қуриш режалаштирилган. Бу бинолар қурилса, замонавий талабларга эга кампусга эга бўламиз.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (видео, сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СамДУ Ургут филиали талабаларига қулайлик яратилди (+видео)