Самбочиларимизнинг Москвадаги муваффақиятлари
Россия пойтахти Москва шаҳрида самбо бўйича А.А.Харлампиев хотирасига бағишланган жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси 9 та медални қўлга киритди.
Жаҳон кубогида вакилларимиздан Баҳодир Бакиев (жанговар самбо) ва Ихтиёр Эшмуродов (самбо) ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Ҳомиджон Мўминов, Дилшод Чориев, Ҳакимжон Исмоилов, Ҳусниддин Ҳусанов, Ойбек Солиев ва Сабина Давлатова кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, истеъдодли самбочимиз Шерзодбек Исмоилов жанговар самбо йўналишида делегациямизга бронза медалини келтирди.
Мусобақа давомида эркаклар ўртасида муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз самбо йўналиши бўйча умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Жанговар самбочиларимиз эса Россия ва Қозоғистондан сўнг умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди.
Ж.Тошхўжаев, ЎзА