Самбо: Осиё кубогининг илк кунида иккита медаль
Қозоғистоннинг Актау шаҳрида самбо бўйича ўтказилаётган Осиё кубоги мусобақасининг илк кунида ўзбекистонлик спортчилар 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Аёллар ўртасида кечган баҳсларда 50 кг вазнли Гулсанам Бекдуллаева ва 54 кг оғирликда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Патпа Жолдасбаева шиддатли баҳслар якунига кўра, терма жамоамиз ҳисобига бронза медалларини қўшиб қўйишди.
Қитъанинг 14 та давлатидан 200 нафарга яқин иштирокчи беллашаётган мазкур нуфузли мусобақада мамлакатимизнинг 12 нафар спортчиси самбонинг учта йўналишидаги беллашувларда қатнашмоқда.

Яна бир эътиборли жиҳат, Осиё кубоги баҳсларини бошқариб боришда Ислом Одилов етакчилигидаги 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам иштирок этмоқда.
Мусобақалар 10 октябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА