Самарқанднинг янги массивида янги мактаб очилди
Кейинги йилларда кенг кўламли қурилиш майдонига айланган ва бугун Самарқанднинг замонавий аҳоли яшаш манзилларидан бири бўлган Қорасув массивида Наврўз байрами арафасида 1680 ўринли янги 81-умумий ўрта таълим мактаби ўз фаолиятини бошлади.
Яқин йилларда юз минг аҳоли яшайдиган шаҳарча бўлиши кўзда тутилган массивда кўп қаватли уй-жойлар билан бирга таълим ва тиббиёт муассасалари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам ташкил этилмоқда.
[gallery-1647]
Мазкур таълим муассасаси Инвестиция дастури асосида “Agromir Buildings” масъулияти чекланган жамияти томонидан 31 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилди. Мактабда ўқувчиларнинг таълим олиши учун барча шароитлар яратилган. Хоналар фанлар бўйича жиҳозланган, кутубхона, қизлар учун технология хонаси, спорт зали ҳамда электрон интерактив доскалар ўқувчиларнинг билим олишига яқиндан ёрдам беради.
Маросимдан сўнг вилоятнинг 16 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирларига хизмат автомобиллари топширилди.
Ғ.Ҳасанов,
А.Исроилов (сурат), ЎзА