Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимига жорий этилган ва апробациядан ўтказилаётган Давлат тиббий суғуртаси тизими механизмлари уни соҳага жорий этиш билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш, уни келаётган йилда ўз вилоятларида ҳам йўлга қўйиш мақсадида Сирдарёга Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Самарқанд ва Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаларининг ходимлари ташриф буюрди.

Улар Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника ва шаҳардаги 4—сонли оилавий поликлиникада бўлиб, гулистонлик тиббиёт ходимлар билан тажриба алмашишди.

– Энг муҳими Сирдарёда жорий этилган давлат тиббий суғуртаси механизмлари билан боғлиқ жараёнлар бизда катта таассурот қолдирди, – дейди Самарқанд вилояти давлат тиббий суғуртаси ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси Шуҳрат Бойузоқов. —Энг муҳими, аҳолига намунали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишда ушбу тизимни афзал жиҳатлари кўп экан. Ташрифимиз давомида сирдарёлик касбдошлардан қизиқтирган саволларимизга атрофлича жавоб олдик.

Самарқандлик тиббиёт ходимлари Сирдарёда давлат тиббий суғуртаси тизими, уни амалиётда қўллаш борасидаги билим ва тажрибаларини оширди. Бу эса келгусида самарқандлик тиббиёт ходимларга давлат тиббий суғуртаси тизими билан боғлиқ ишни ўз вилоятларида йўлга қўйишда ниҳоятда қўл келади.

Шуҳрат Суяров, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик тиббиёт ходимлари Сирдарё тажрибасини ўрганди