Ватанимиз тарихидаги 10 май санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1399 йил (бундан 626 йил олдин) – якшанба куни муқаддас рамазон ойининг тўртинчисида Амир Темур Бибихоним Жоме масжидига пойдевор қўйди ва қурилишнинг боришини шахсан кузатиб турди. Соҳибқирон Ҳиндистондаги юриш пайтида: агар Самарқандга саломат қайтиб борсам, бир Жоме масжиди қурдираман, деб ният қилиб қўйган эди. Шунинг учун Самарқандга келибоқ масжид қуришни буюрди. 10 майда масжид лойиҳаси чизиб тайёрланди ҳамда Форс, Озарбойжон ва Ҳиндистондан келтирилган икки юз тоштарош уста ишни ўша куниёқ бошлаб юборди.

Беш юз киши тош кесиш учун тоққа юборилган эди. Тоғдан тош келтириш учун Ҳиндистондан олиб келинган тўқсон беш филдан фойдаланилди. Мамлакатда маълум бўлган барча меъморлар ва ҳунармандлар ишга машғул эди. Ҳар ишнинг бошига бир шаҳзода билан бир бек муҳассил қилиб тайинланган эди, афтидан, бу мансабдаги киши шу ишни моддий таъминловчи бўлган.

1875 йил (бундан 150 йил олдин) – Тошкентда Россия Давлат банкининг ўлка бўлими ўз фаолиятини бошлади. Туркистон ўлкасида Давлат банкининг бўлимини очишга Россия императори Александр II 1874 йил 23 декабрда рухсат берган эди. У Ўзбекистон тарихидаги биринчи замонавий банк муассасаси ҳисобланади. 

1880 йил (бундан 145 йил олдин) – Хислат тахаллуси билан ижод қилган шоир ва таржимон, ўзбек мумтоз адабиётининг сўнгги намоёндаларидан бири Ҳайбатуллахўжа Орифхўжа ўғли таваллуд топди (вафоти 1945 йил). У 1908–1909 йилларда Навоий ижодини мутолаа қилиб, “Фарҳод ва Ширин” ҳамда “Лайли ва Мажнун” достонларининг соддалаштирилган насрий нусхаларини тайёрлаган ва ўз ҳисобидан нашр этган.

1903 йил (бундан 122 йил олдин) – Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ғафур Ғулом таваллуд топди (вафоти 1966 йил). Юртимизда 2003 йилда шоир таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланди. Ғафур Ғулом, вафотидан сўнг, 2000 йилда “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

1909 йил (бундан 116 йил олдин) – актёр ва кинорежиссёр, Ўзбекистон халқ артисти Йўлдош Аъзамов таваллуд топди (вафоти 1985 йил). У режиссёр сифатида 1958 йилда “Мафтунингман”, 1969 йилда “Ўтган кунлар”, 1973 йилда “Меҳробдан чаён” (“Зулматни тарк этиб…”) каби фильмларни яратди.

1920 йил (бундан 105 йил олдин) – математик олим ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Саъди Сирожиддинов таваллуд топди (вафоти 1988 йил). Ўрта Осиё мутафаккирларининг илмий меросини ўрганишда, Ўрта Осиё, айниқса, Ўзбекистон учун юқори малакали математик мутахассислар тайёрлашда Саъди Сирожиддиновнинг хизматлари катта. У вафотидан сўнг, 2002 йилда “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

1928 йил (бундан 97 йил олдин) – тарихимизда биринчи ўзбек актрисаси сифатида ном қолдирган Турсуной Саидазимова 17 ёшида Бухородаги гастроль сафари чоғида ўз турмуш ўртоғи томонидан ваҳшиёна ўлдирилди. Тақдир тақозоси билан унинг ҳаёти фожиали якун топди.

Турсуной 1911 йилда Тошкентда туғилган. У ўн тўрт ёшида ҳаваскорлар труппасига қўшилади. Ўша вақтда республика ҳукумати ўзбек театрининг кейинги тараққиётини ўйлаб актёрларни сабоқ олиш мақсадида Москвага юборади. Шу тариқа у 1924–1927 йилларда Москва ўзбек драма студиясида ўқийди. 1927 йилдан Ўзбек драма труппасида актрисалик фаолиятини бошлайди. Унинг бу фаолияти бор-йўғи бир йил давом этди.

1937 йил (бундан 88 йил олдин) – кинооператор, режиссёр Ҳотам Файзиев дунёга келди. У “Сен етим эмассан”, “Тошкент нон шаҳри”, “Ўтган кунлар”, “Чимилдиқ” каби фильмларга операторлик қилди. У 1999 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.

1939 йил (бундан 86 йил олдин) – биотехнолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Асқар Холмуродов таваллуд топди (вафоти 1997 йил). У “Корник” деб аталадиган биологик препаратни кашф этган.

1942 йил (бундан 83 йил олдин) – Тошкент шаҳридаги 115-мактаб ўқувчилари Ўзбекистоннинг барча мактаб ўқувчиларига мурожаат қилиб, Ленинград ва Ленинград вилояти болаларига совғалар ва маблағлар тўплаш ишига фаол қўшилишга чақирдилар. Мактаб ўқувчилари икки кун ичида 7 минг сўмлик озиқ-овқат, ўқув қўлланмалари, адабиётлар тўпладилар.

Тошкентлик мактаб ўқувчиларининг ватанпарварлик ташаббусини республикадаги барча мактабларнинг ўқувчилари қўллаб-қувватладилар. Республика ёшлари Ленинград болаларига ҳаммаси бўлиб 250 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари, 10 минг жуфтдан ортиқ пойабзал ва кийим, 2 миллион сўмдан ортиқ пул тўпладилар ва топширдилар.

1950 йил (бундан 75 йил олдин) – ўзбек насрининг пешқадам вакилларидан бўлган Саид Аҳмад “халқ душмани, аксилшўровий миллатчилар гуруҳи аъзоси, зарарли ғоялар тарғиботчиси” деб айбланиб, Қозоғистондаги Жезқазған сиёсий маҳбуслар лагерига ҳукм қилинди. Сталин вафотидан сўнг оқланиб, 1955 йил март ойида озодликка чиқди. Шу тариқа ўтган асрнинг 50-йилларида кўплаб зиёлилар сингари Саид Аҳмад ҳам собиқ тузум қатағони азобларини тортди. 

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Эрон Ислом Республикаси ҳамда Покистон Ислом Республикаси билан дипломатия муносабатларини ўрнатди.

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Америка Қўшма Штатларида Ўзбекистон Республикасининг элчихонасини очиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2001 йил (бундан 24 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Кон-металлургия саноати ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Фармонга биноан май ойининг учинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикасининг Кон-металлургия саноати ходимлари куни” этиб белгиланди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сурхондарё вилоятида Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанддаги қайси иншоотни бунёд этишда Ҳиндистондан олиб келинган тўқсон беш филдан фойдаланилган?