Самарқанд азалдан азиз авлиёлар, буюк мутафаккирлар туғилиб ўсган, яшаб ижод қилган муборак замин сифатида дунёга донг таратган. Унинг ҳар бир гўшасида ўзига хослиги билан ажралиб турувчи азиз қадамжолар мавжуд.

Сўлим тоғлар бағрида жойлашган Ургут туманида ҳам ана шундай кўплаб муборак манзиллар мавжуд. Улар орасида Ғавсул Аъзам зиёратгоҳи алоҳида ажралиб туради. Ҳеч шубҳасиз, бу ерга келувчиларнинг аксарияти зиёратгоҳнинг келиб чиқиши билан қизиқади. Ҳақиқатда ҳам асли Эроннинг Ғилон вилоятида таваллуд топган Ғавсули Аъзам Абу Муҳаммад Муйиддин Саййид Абдулқодир Ғилонийнинг Ургут тумани Ғўс қишлоғига қандай боғлиқлиги бор. У 1079 йилда Эронда туғилиб, 1166 йилда Боғдодда вафот этган бўлса, Ургутда нима учун зиёратгоҳ пайдо бўлган, деган ҳақли саволлар кўпчиликни қизиқтиради, албатта.  

Тарихий манбаларда қайд этилишича, Абдулқодир Ғилоний валийлик мартабасига эришган зот бўлиб, ўн авлод билан Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизлари Фотимаи Зуҳро ва унинг ўғиллари имом Ҳасан ва имом Ҳусанга бориб тақалади. Ота тарафидан имом Ҳасанга, оналари тарафидан имом Ҳусанга туташади. Саййид Абдулқодир Ғилоний Бағдодга бориб таълим-тарбия олиб Қутби Аъзам, Шайхи Машриқ олий даражали шарафга эга бўлади. Ўзининг юксак ақл-заковати, илми билан авлиёлик даражасига етган Саййид Абдулқодир Ғилоний ўз даврида Ғавсул Аъзам, яъни Улуғ мададкор номи билан машҳур бўлади. Унинг зиёратига, ундан илм ўрганишга бутун дунёдан келувчилар жуда ҳам кўп бўлган. Ана шундай аҳли илм орасида Ургутнинг бугунги Ғўс қишлоғидан ҳам бир қиз бўлган экан. Маълум муддат Бағдодда Ғавсул Аъзамдан қодирия тариқати, сўфизим таълимотидан сабоқ олган қизга уйига қайтиш буюрилади ва ўрганганларини ўзи яшаб турган манзилдагиларга ўргатиш вазифаси топширилади. Қиз яшаш жойига келиб олган сабоқларини ён-атрофдагиларга ўргата бошлайди. Шундай кунларнинг бирида тоққа ўтин тергани чиққан қизга шу ердаги чўпон йигитнинг нигоҳи тушадию, нияти бузилиб, қизга тажовуз қилади.  

[gallery-13604]

Чўпоннинг исканжасидан қочишга уринган қиз дод солиб, пири Ғавсули Аъзам Абу Муҳаммад Муйиддин Саййид Абдулқодир Ғилонийдан мадад сўрайди. Бу вақтда Бағододда бўлган Саййид Абдулқодир Ғилоний қизнинг дод-фарёдини эшитади ва ўз ковушини осмонга отади. Пирнинг ковуши шу заҳоти чўпоннинг юзига келиб тушади ва қиз тажовуздан қутилиб қолади. Қиз пирининг ковушини олиб уйига қайтади ва шу кеча устозини тушида кўради. Тушида Саййид Абдулқодир Ғилоний бўлган ишлардан хабари борлигини, энди ковуш келиб тушган жой ул зотнинг қадами етган жой ҳисобланилиши маълум қилиб, ковушини шу манзилга кўмиб зиёратгоҳ қилишни буюради ва то қиёмат кунигача бу манзилда қилинган зиёратларни қабул қилишини таъкидлайди.  

Қиз тушида буюрилган ишларни амалга ошириб, айтилган манзилга ковушни кўмиб зиёратгоҳ қилади. Ва шу пайтдан бу манзилда чашма пайдо бўлади ва бугунги кунгача ушбу чашма бир хилда оқиб туради. Уни халқ “Раҳмат чашмаси” деб атайди. Шу боис, халқ бу азиз масканни эътиқод билан эъзозлайди. Руҳий поклик, рўшнолик, ижобат, умид ва мадад рамзи деб билади.  

Маълумотларга кўра, дунёнинг 32 жойида Саййид Абдулқодир Ғилонийнинг мана шундай зиёратгоҳлари мавжуд экан. Ғавсули Аъзамнинг буюк фазилат ва кароматлари ҳақида “Бахжат ул-асрор”, “Манакиби Қодирия”, “Туҳфатул Қодирия”, “Рисолаи Қодирия”, Абдураҳмон Мустафарийнинг “Ҳалойил ун-нубувва” шунингдек, Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс” каби асарларида ҳам кенг маълумот берилади. Бугунги кунда кўплаб тарихий маълумотларга асос бўлиб келаётган Абу Тоҳирхожанинг “Самария” китобида ҳам Ғавсул Аъзам зиёратгоҳи ҳақида шундай битиклар мавжуд: “Ҳазрат Ғавснинг файз осор мазори ҳам Ургутнинг бир маҳалласидадир. Қаерларким, у кишида ғавслик мартабаси пайдо бўлган экан. Мазори порлоқ нурлидир. Баъзилар бу ер Ғавснинг қадамжойи дейдилар”.  

Барча азиз қадамжолар сингари бу зиёратгоҳ истиқлолдан сўнг ўзининг асл мазмун-моҳиятига эга бўлган. Кейинги йилларда бу ерда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, ўзига хос мақбара, масжид барпо этилган. Энг муҳими, ҳудуд зиёлилари томонидан бу ерда қишлоқ тарихига оид мўъжаз музей ташкил қилинган. Унда қишлоқда яшаб ўтган зиёлилар, аҳолининг турмуш-тарзи, ҳаётига оид экспонатлар жой олган. Бугунги кун ёшлари бу ерда ўтмишда ота-боболари қандай шароитларда яшаганлиги, қилган эзгу ишлари ҳақида тушунчага эга бўлади.  

Ғ. Ҳасанов,  

А. Исроилов (сурат), ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанддаги Ғавсул Аъзам зиёратгоҳи қандай пайдо бўлган?