Самарқандда ўтган уч ойда туғилишлар сони камайди(ми?)
Жорий йилнинг 1-чорагида Самарқанд вилоятида 21 427 та туғилиш қайд этилган. Шундан:
Ўғил болалар – 10 993 нафар
Қиз болалар – 10 434 нафар.
ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси хабарига кўра, вилоят бўйича энг кўп туғилиш Ургут туманида (2 797 та) қайд этилган бўлса, энг кам туғилиш эса Нуробод (752 та) туманида кузатилган.
Таҳлилларга кўра, 2020 йилнинг 1-чорагида 22 102 та туғилиш қайд этилган. Шундан:
Ўғил болалар – 11 410 нафар
Қиз болалар – 10 692 нафар.
Маълумот ўрнида қайд қилиш жоизки, вилоят бўйича энг кўп туғилиш Самарқанд (3 241 та) шаҳрида қайд этилган бўлса, энг кам туғилиш эса Нуробод (607 та) туманида кузатилган.
Яъни, жорий йилнинг ўтган уч ойида туғилишлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 фоизга камайган.