Самарқандда Осиё чемпионати бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Самарқанд эшкак эшиш каналида академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бошланди.
Чемпионатда 13 мамлакатдан 250 нафар спортчи қитъа чемпионлиги учун беллашмоқда.
[gallery-19691]
Мусобақа қатнашчилари биринчи кун дастуридаги иштирокларини якунлади. Эътиборлиси, биринчи кунга белгиланган 9 дастур бўйича саралаш беллашувларида стартга чиққан барча юртдошларимиз 12 октябрь куни финал баҳсларига йўл олди.
Мусобақа 14 октябрга қадар давом этади.
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА