Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Соат 20.00 да округи ҳудудидаги, яъни Самарқанд вилоятидаги барча – 1111 та сайлов участкаларининг барчасида овоз бериш якунига етди.

Дастлабки маълумотларга кўра, округ ҳудудида рўйхатга олинган 2 миллион 194 минг 392 нафар сайловчиларнинг 1 миллион 748 минг 625 нафари, яъни 80 фоизи овоз беришда иштирок этди.

- Ҳозирда участка сайлов комиссиялари овозларни санаб чиқмоқда – деди Ф.Тошев. 

- Ушбу жараённи сиёсий партияларнинг ваколлатли вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари ва аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари кузатиб бормоқда.

Округ сайлов комиссиясига кун давомида жойлардан сайлов қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушмади. Айрим техник камчилик ва нуқсонлар бўйича тушган мурожаатлар мутасадди ташкилотлар ёрдамида ўз вақтида бартараф этилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда 1 миллион 748 минг нафардан ортиқ сайловчи овоз беришда қатнашди