Самарқанд хорижий ОАВ нигоҳида
Германия телевидениесида Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари ва мафтункор табиат манзаралари, шунингдек, халқимизнинг бой урф-одатлари, аҳолининг турмуш тарзи, ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди.
"3Sat" машҳур жамоат телеканали бўлиб, Германиянинг "ZDF", Австриянинг "ORF" ва Швейцариянинг "SRG SSR" қўшма лойиҳаси сифатида ташкил этилган. Телеканал 1984 йил 1 декабрдан бери немис тилида эфирга узатилади.
Мазкур телевидение томошабинлари Германия, Австрия ва Швейцарияда қарийб 40 миллион кишини ташкил этади.