Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов бошчилигидаги вилоят делегацияси айни пайтда Япониянинг Гифу префектураси губернатори Х.Фурута таклифига биноан мазкур ҳудудда бўлиб турибди.

Тадбирлар доирасида Самарқанд вилоятининг инвестиция ва туризм салоҳиятига бағишланган кўргазма ва тақдимот ўтказилди. Унда Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари, туризм ресурслари ва хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

***

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ургут тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон” массивида “Устозлар боғи” ташкил этилди.

Икки гектарга яқин тошлоқ майдон текисланиб, тошлардан тозаланди, унумдор тупроқ ташланиб, бу ерда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда. Янги боғда туман секторлари раҳбарлари, таълим муассасалари вакиллари иштирокида 400 тупга яқин кўчат экилди. 

***

Олий Мажлис Сенати томонидан эълон қилинган “Энг яхши ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танловида Иштихон тумани ҳокимлиги “Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” номинацияси ғолиби бўлди. 

***

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё халқларининг IХ халқаро театр фестивалида Самарқанд вилояти мусиқали драма театри “Лайли ва Мажнун спектакли билан иштирок этиб, гран-прини қўлга киритди ва 3 миллион тенге (6000 АҚШ доллари) пул мукофоти билан тақдирланди.

Театр ижодий жамоаси ўтган йил Озарбайжонда ўтказилган халқаро фестивалда ушбу спектакль билан бош мукофотга сазовор бўлганди. 

***

Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида Қозоғистон Республикаси давлат марказий музейи томонидан “Алашнинг асл арслонлари” деб номланган кўчма кўргазма очилди. Унда 1937-1938 йиллардаги қатағон қурбонлари ҳақидаги асарлар намойиш этилмоқда. 

– Бизнинг илдизларимиз, тарихимиз муштарак, ўша фожиали йилларда халқларимиз ҳам бирга эди, – дейди Қозоғистон Республикасининг Самарқанддаги бош консули Талгат Шарипов. – Қозоғистон ва Ўзбекистон замини Кавказнинг қатағонга учраган халқлари, месхети турклар, Волга бўйидаги олмонлар, Узоқ Шарқдан келган корейслар каби бир миллионга яқин кишига бошпана берди. Бу кунларни доим ёдда тутишимиз керак.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда