Алломалар мероси тарғиб қилинади

Самарқандда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари масъуллари, бошқарма ва ташкилот ходимлари ҳамда маҳалла раислари иштирокида буюк алломаларимиз илмий меросини кенг тарғиб этиш мақсадида семинарлар бошланди. 

Бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган дастлабки тадбирда Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказлари ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўқитувчилари томонидан “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуларида маърузалар қилинди, ўзаро фикр алмашилди.

Семинарлар 13-15 февраль кунлари минтақавий тарзда Самарқанд, Ургут туманлари ва Каттақўрғон шаҳрида ўтказилади.

“Неварамга китоб совға қиламан”

Самарқандда шу шиор остидаги маърифат тадбири бошланди.

Республика маънавият ва маърифат маркази, “Нуроний” жамғармаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган лойиҳада нуронийлар иштирок этиб, набираларига китоблар совға қилмоқда.

“Самарқанд китоб олами” мажмуасида ташкил этилган шундай тадбирда шаҳарлик эллик нафарга яқин нуроний ёшларга китоб туҳфа қилди.

Старап лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида ёшлар томонидан яратилган стартап лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. 

“Бизнесга биринчи қадам” стартап ғоялар танлови иштирокчилари ҳамда “Тадбиркорлар кенгаши” томонидан қўллаб-қувватланган лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати кўриб чиқилди.

***

“Баркамол авлод–2024”: ғолиблар аниқланди

Самарқандда академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасида “Баркамол авлод–2024” спорт мусобақаларининг баскетбол тури бўйича республика финал босқичи бўлиб ўтди.

Беллашувлар натижасига кўра, самарқандлик ўқувчи-қизлар чемпионликни киритди. Кейинги ўринлар Сирдарё ва Сурхондарё вилояти жамоаларига насиб этди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда