Хитой Халқ Республикасининг Кунмин шаҳрида ўтказилган “Қардош шаҳарлар-2024” Хитой халқаро конференциясида Самарқанд вилояти шундай эътироф этилди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Хитойнинг хорижий давлатлар билан дўстлик ассоциацияси, Хитой халқаро қардош шаҳарлар федерацияси ва Юннан провинцияси Халқ ҳукумати ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 40 дан ортиқ давлат вакиллари қатнашди. Конференцияга Ўзбекистон Республикасидан Самарқанд вилояти таклиф этилган.

Мукофотни топшириш пайтида 2022 йилда Самарқанд вилояти ва Шандун провинцияси ўртасида имзоланган биродарлашув шартномаси доирасида ўтган давр давомида олиб борилаётган ишлар намуна сифатида кўрсатиб ўтилди. Иқтисодиёт, савдо, маданият, таълим, фан ва техника соҳаларида олиб борилаётган ҳамкорлик ишлари юқори баҳоланди.

Конференцияда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Ҳамроев вилоятнинг иқтисодий имкониятлари ва инвестицион жозибадорлиги ҳақида тақдимот қилди.  

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилояти Хитой провинциялари билан биродарлашган энг яхши ҳамкор ҳудуд