Самарқанд ва Туркистон энди янада яқин
Қозоғистоннинг “Qazaq Air” авиакомпанияси Туркистондан Самарқандга мунтазам авиарейсларни йўлга қўйди.
Ушбу йўналишдаги илк парвоз 22 март куни амалга оширилди.

Туркистон – Самарқанд – Туркистон йўналиши бўйича парвозлар ҳафтанинг жума ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Биринчи авиақатнов муносабати билан Самарқанд халқаро аэропортида тантанали маросим ташкил этилди. Унда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва “Qazaq Air” авиакомпанияси масъуллари қатнашди.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари