Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг кўмаги билан жорий йилнинг 4 февраль куни дунёга машҳур “Самарқанд нони” географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Адлия вазири Акбар Тошқулов бугун Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Адиз Бобоевга “Самарқанд нони” географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномани топширди.

“Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги қонунга кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилиб, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади. 

Адлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Самарқанд нони” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди