Самарқанд – дунё шахмати маркази
Самарқанд халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” мажмуасида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг тантанали очилиш маросими ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиларига йўллаган табригини мамлакат Бош вазири Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
Давлатимиз раҳбари ўз табригида олимпиада иштирокчиларига муваффақият тилаб, ушбу нуфузли мусобақани Ўзбекистонда ўтказишни қўллаб-қувватлаган Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) раҳбарияти ва бошқа ҳамкорга миннатдорлик билдирган. Шунингдек, табрикда мамлакатимиз спортчилари эришаётган натижалар алоҳида қайд этилган.






Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ(Сурат), ЎзА