“Самарқанд 2028” Хитой сунъий йўлдоши май ойида фазога учирилиши кутилмоқда
Тошкентда ўтказилган "Space Technology Conference 2026" халқаро анжуманида Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши жорий йилнинг май ойида фазога учирилиши кутилаётгани маълум қилинди.
Ўтган йили томонлар сунъий йўлдош технологияларини ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, илмий ва технологик интеграцияни кучайтириш каби қатор йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзолаган эди.
Мазкур икки томонлама алоқаларнинг амалий ифодаси сифатида Хитой томонидан фазога учирилиши режалаштирилган гиперспектрал сунъий йўлдошга “Самарқанд 2028” номи берилди. Ушбу лойиҳа ўзаро ҳамкорлик доирасидаги энг муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланади.
Н.Раҳмонова, ЎзА