Самарадорлик ва инновация йўлидаги бўлинма
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Учқудуқ туманида жойлашган 3-гидрометаллургия заводининг компрессор станцияси ҳамда айланма сув таъминоти участкаси технологик жараёнларни барқарор энергия ресурслари билан таъминлашга ихтисослашган муҳим бўлинмалардан бири ҳисобланади.
Бўлинманинг асосий вазифаси технологик жараёнларга зарур сиқилган ҳаво етказиб бериш ва айланма сув тизими орқали ишлов берилган сувни белгиланган даражада совутишдан иборат. Дастлабки босқичда К-525, СНВ-800/1.6, 4ВМ10-120/9 русумли компрессорлар ҳамда уч бўлинмали сув совутиш миноралари ишга туширилган.
2008 йилда БИОХ технологиясини жорий этиш доирасида реконструкция ишлари амалга оширилиб, Германиянинг “Siemens” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган СФОГ-5.6 русумли компрессорлар, шунингдек, Туркиянинг “CENK” компаниясига тегишли сув совутиш миноралари ўрнатилди.
[gallery-28525]
2011 йилда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш мақсадида иккинчи навбат ишга туширилиб, замонавий насослар ва автоматлаштирилган бошқарув тизимлари жорий этилди. 2025 йил бошида эса учинчи навбат фойдаланишга топширилиб, янги насос қурилмалари ҳамда беш секцияли сув совутиш минораси ишга туширилди.
Қайд этиш жоиз, ушбу бўлинмада амалга оширилаётган модернизация ва янгиланиш ишлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда замонавий технологияларни жорий этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА