Самарқандлик ўқувчилар ҳам мактабга қайтмоқда
Пандемия сабаб маълум муддат анъанавий таълим жараёнлари тўхтатилган Самарқанд умумтаълим мактабларида ҳам карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда анъанавий дарс жараёнлари бошланди.
Пандемия сабаб маълум муддат анъанавий таълим жараёнлари тўхтатилган Самарқанд умумтаълим мактабларида ҳам карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда анъанавий дарс жараёнлари бошланди.
Жумладан, 669 нафар ўқувчи таълим олаётган Самарқанд туманидаги 36-умумтаълим мактабида ҳам анъанавий дарс машғулотлари бошланди. 420 ўринли мактабда карантин қоидаларига мувофиқ барча тегишли чора-тадбирлар кўрилгач туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази томонидан анъанавий таълимни ташкил этишга рухсат берилди.

– Мактабимизда ҳудуддаги Қуйи Туркман ва Ўрта Туркман маҳаллаларидаги ўқувчи ёшлар таълим-тарбия олади, - дейди мактаб директори Т.Абдурашидов. – Белгиланган талаблар асосида туман ҳокимлиги томонидан мактабда ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилди. Мактабга киришда барча педагог ходимлар ва ўқувчилар назоратдан ўтказилиб, карантин қоидалари тушунтирилган ҳолда муассасага киритилмоқда.

Дарс машғулотлари давомида ўқувчиларнинг антисептик воситалар билан қўлларини зарарсизлантириши назорат қилиб борилмоқда. Ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўқув машғулотлари уч сменада ташкил қилинмоқда.

Дарвоқе, ушбу таълим муассасаси жорий ўқув йилида 52 нафар 1-синф ўқувчиларини ўз бағрига олди. Мактаб остонасига илк қадам қўйган ўқувчилар гарчанд тиббий ниқобда бўлса-да, таълим масканида эканлигидан хурсанд. Чунки улар бугун ўқув қуролларидан иборат Президент совғалари топширилди.