Самарқандда яна 3 нафар бемор соғайди
Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан бугун яна 3 нафар бемор коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиқди.
Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан бугун яна 3 нафар бемор коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиқди. Улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари томонидан реабилитацияга кузатилди.

Касалликдан фориғ бўлганларнинг 1 нафари 39 ёшли эркак, 2 нафари эса 39 ва 18 ёшли аёллар бўлиб, учаласи ҳам самарқандлик. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.

Шунингдек, бугун вилоят эндокриналогия диспансерида тиббий кузатув остида бўлган 67 нафар фуқаро ҳам карантин муддати тугаб, уй шароитидаги тиббий кузатувга кузатилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, айни пайтда Самарқандда 5386 нафар фуқаро карантин назоратига олинган.