Самарқандда мактаб ўқитувчиси университетга ўқишга киришда ёрдам бериш учун пора олаётганида қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи номига 6 июнь куни Н. исмли шахс ариза билан мурожаат қилиб, Х. исмли фуқаро ўзини Самарқанд давлат университети домласи деб таништириб, ундан университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6.000 АҚШ доллари миқдорида пул сўраётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Шундан сўнг ўтказилган тадбир жараёнида Самарқанд шаҳар Мирзо Бедил маҳалласида яшовчи, мактабда ўқитувчи бўлган 1990 йилда туғилган Х.И. тадбирга жалб қилинган Н. исмли фуқародан ваъда қилинган пулнинг 1500 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.