Самарқандда коронавирусга чалинганлар 8 нафарга етди
Бу ҳақда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар бермоқда.
Бу ҳақда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар бермоқда.
2020 йил 17 апрель соат 14:00 ҳолатида вилоятда яна уч кишида коронаврус инфекцияси қайд этилиб, касалликка чалинганлар 8 нафарни ташкил қилмоқда. Коронавирус инфекцияси аниқланган барча беморлар вилоятда коронавирус қайд этилган илк бемор билан мулоқотда бўлган фуқаролардир.
Ҳозирда ушбу беморларнинг барчаси вилоят юқумли касалликлар шифохонасида муолажа олмоқда, уларнинг аҳволи қониқарли.