Самарқандда илк халқаро ярим марафон бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ташаббуси билан қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида Samarkand Half Marathon – илк халқаро хайрия марафони ўтказилмоқда.

Марафонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов очиқ деб эълон қилди.
Ислом Каримов кўчасидаги старт чизиғидан 10 километр масофага старт берилди.

Самарқандда илк бор ўтказилаётган мазкур халқаро марафон кўзланган мақсад – маданият ва санъат объектларидаги инклюзивлик масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва мамлакатда спорт туризмини ривожлантиришдир.
Марафондан тушган барча маблағлар Тошкент шаҳридаги театрлардан бирида тифлошарҳлар ёрдамида саҳна асарлари намойиш этиладиган тажриба лойиҳаси амалга оширилишига йўналтирилади. Бу заиф кўрувчи ва кўзи ожиз томошабинларга саҳна асари ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилишга имкон беради.