Самарқандда 4 нафар бемор коронавирусдан тузалди
Соғайганларнинг барчаси ушбу инфекцияга чалинганлар билан яқин мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Фарғона, Наманган, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари сафига эндиликда Самарқанд вилояти ҳам қўшилди. Айни пайтда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 4 нафар бемор буткул соғайди.
Соғайганларнинг барчаси ушбу инфекцияга чалинганлар билан яқин мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 2 нафари эркак, 2 нафари эса вояга етмаган бола , барчаси Самарқанд вилоятидан . Сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 621 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими