Самарқандда 230 нафар абитуриент тест синови қоидаларини бузди ва жараёндан четлаштирилди
Самарқанд вилоятида 2020 йил 12 сентябрь куни кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовлари тўлиқ якунланди.
Самарқанд вилоятида 2020 йил 12 сентябрь куни кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовлари тўлиқ якунланди.
Вилоятда 2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул бўйича тест синовлари Самарқанд шаҳри ҳамда Самарқанд туманининг тўртта ҳудудидаги 7 та катта сиғимли очиқ майдонда ўтказилди. Бу ҳудудларда 6120 та ўрин тайёрланиб, синовлар 2-12 сентябрь кунлари икки навбатда ташкил этилди.

Вилоят бўйича жами тест топшириши белгиланган 132 минг 248 нафар абитуриентдан 122 минг 325 нафари синовларда иштирок этди, 9690 нафари номаълум сабабларга кўра қатнашмади, – дейди Давлат тест маркази вилоят бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Воҳид Сирлибоев. – Имтиҳон бўладиган ҳудудга 98 нафар абитуриент таъқиқланган воситаларни олиб киришга урингани, 14 нафари бировнинг ўрнига кирмоқчи бўлгани учун киритилмади. Тест жараёнида 115 нафар абитуриент таъқиқланган воситалардан фойдалангани, 2 нафари бировнинг ўрнига киргани, 1 нафари тест материалларига шикаст етказгани учун (жами 230 нафар абитуриент) тест синовларидан четлаштирилди. 11 кун давомиида 3 нафар абитуриентгина тана ҳарорати 37 º дан юқори бўлгани сабабли тест синовига киритилмади. Уларга 17 сентябрь куни тест синовларидан ўтиши учун имконият яратилади.
Тест жараёнида холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида барча майдонларда 14 та 360º га айланувчи, 229 та видеокузатув камераларидан фойдаланилди. Ота-оналар жараённи онлайн тарзда test2020.uz сайти ҳамда test2020 мобиль иловаси орқали тўғридан-тўғри кузатиб борди.
