Самарқанд вилояти: кун хабарлари
Самарқанд вилоятида бугун турли хўжалик субъектлари томонидан 38 та божхона омборлари фаолият кўрсатмоқда.
Юртимизда меҳмон бўлиб турган Сингапур Республикаси Савдо ва саноат, миллий ривожланиш бўйича катта давлат вазири Ко По Кун бошчилигидаги делегация 6 февраль куни Самарқандга ташриф буюрди.
Сингапурлик меҳмонлар Самарқанддаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари, жумладан, “JV MAN Auto-Uzbekistan”, “SamAuto”, “Agromir” заводлари фаолияти билан танишди. Шунингдек, шаҳардаги тарихий-маданий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойларни томоша қилди.
***
Самарқанд вилоятида бугун турли хўжалик субъектлари томонидан 38 та божхона омборлари фаолият кўрсатмоқда. Шундан 28 таси очиқ турдаги ва 10 таси ёпиқ турдаги божхона омборлари ҳисобланади.
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида иш юритишини ташкил этиш мақсадида ўқув-семинари ташкил этилди.
Семинарда жорий йилда божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, божхона омборида божхона назорати остида сақланаётган товарлар устидан назорат қилиш ҳамда божхона омбори фаолиятини лицензиялаш билан боғлиқ амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларга бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлиги ҳақида тадбиркорларга маълумот берилди.
***
Пайариқ туманидаги Бирлашув маҳалласида уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар учун бунёд этилган иккита 4 қаватли уй фойдаланишга топширилди.
***
Пахтачи туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим доирасида “Мен – театршуносман” лойиҳаси бўйича Каттақўрғон шаҳар драма театри ижодкорлари билан учрашув ўтказилди.
Тадбир якунида театр ижодкорлари Саид Аҳмаднинг шу номли асари асосида саҳналаштирилган “Зириллама томонларда” спектаклидан кўринишлар намойиш этди.