Саломатликнинг муҳим омили
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, соғлом турмуш тарзига амал қилиш саломатлигимизнинг муҳим кафолатидир.
Бухоролик Юсуф Ҳамроев ва Наргиза Каримова оиласида жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланиш доимий кун тартибига киритилган.
– Касбим шифокор, – дейди Юсуф Ҳамроев. – Саломатликни асраш, турли касалликларни олдини олишда спортнинг, жисмоний фаолликнинг ўрни беқиёслигини оилам жуда яхши билади. Уйимиз яқинидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг спорт мажмуасида бадантарбия машғулотлари билан шуғулланишни одат қилганмиз. Қизларим Азизахон ва Нодирабегимлар теннис ўйнашни ўрганиш истагида.

