Бугун телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг яна бир янги усули тарқалди. Яъни энди, жиноятчилар фойдаланувчиларни алдаш учун "Салом, бу суратда сенмисан?" ёки “Салом, эски видеоингни кўриб, кулгуга тўлдим” каби ёлғон хабар ва вирусли файлларни юборишмоқда.
Агар сизга ҳам шундaй хабар келган бўлса, зинҳор уни оча кўрманг. Акс ҳолда, сизнинг шахсий маълумотларингиз фирибгарларнинг қўлига ўтиб, улар ўзларининг ғаразли мақсадларида фойдаланишлари ва карта маблағларингизни ечиб олишлари мумкин.
Бундан ташқари, шахсий маълумотларингизнинг фирибгарлар қўлига ўтиши бошқа салбий оқибатларга ҳам олиб келиши эҳтимоли юқори...
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази раҳбари — Беҳзод Мамажонов бу юзасидан маълумот берди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/gGIS4aL1zQM?si=eMdOdaZA05sxl-4v" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Эшмирзаева, Д.Якубов(видео), ЎзА