Салимова Камола Арифджановнанинг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Резус номутаносибликда ҳомила гемолитик касаллигини ҳомила ичи иммунологик ташхислашини такомиллаштириш” мавзусида
Салимова Камола Арифджановнанинг 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология ихтисослиги бўйича “Резус номутаносибликда ҳомила гемолитик касаллигини ҳомила ичи иммунологик ташхислашини такомиллаштириш” мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертатсия иши ҳимояси Абу али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12. Tib.05.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 22 апрель куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 200100, Бухоро шаҳри, Ғиждувоний кўчаси, 23-уй
Тел/факс: (+99865) 223-00-50
e-mail: buhme@mail.ru