Фарғонада 32 минг нафар фуқаро ишсиз қолган
Фарғона аҳлининг меҳмондўстлиги, меҳнатсеварлиги каби фазилатлари қаторига саховатпешалик ҳам қўшилди. Аммо бу ишни бажараётганлар кўз-кўз учун қилаётгани йўқ. Қалб амри билан муҳтожларга кўмак беряпти.
Фарғона вилоятида пандемия таъсирида 32 мингдан ортиқ хонадонлардаги фуқаролар ишсиз қолган. Шунингдек, 23 мингдан зиёд камбағал оилалар бор. Бугунги синовли кунларда тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар қийин аҳволга тушиб қолган бу каби муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга беғараз ҳомийлик ёрдамини кўрсатмоқда.
Фарғона аҳлининг меҳмондўстлиги, меҳнатсеварлиги каби фазилатлари қаторига саховатпешалик ҳам қўшилди. Аммо бу ишни бажараётганлар кўз-кўз учун қилаётгани йўқ. Қалб амри билан муҳтожларга кўмак беряпти. Рамазон ойидаги бу хайрли тадбирлар халқимизнинг олижаноб фазилатларининг ёрқин ифодасидир.
Бағдод туманидаги тадбиркорлар, қўшма корхоналарнинг беғараз кўмаги, хайр-саховати ишсиз, кам таъминланган оилаларга мадад бўлмоқда. Корхона тумандаги мингдан ортиқ ишсиз, эҳтиёжманд оилаларга амалий ёрдам беришни бошлади. Ҳозирга қадар 300 та оилага ўн турдан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. 150 нафари эса иш билан таъминланди.
“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Сайёра Қодирова оилада бир ўзи ишлайди. Турмуш ўртоғи иккинчи гуруҳ ногирони. Карантин даврида бу оила қийин аҳволга тушиб қолди. Оталиққа олинган бу оилага бир қоп ун, картошка, гўшт ва бошқа кундалик рўзғор учун керак бўладиган маҳсулотлар етказилди.
–Рости буни сира кутмаган эдик. Бундай эътибордан кўнглим тоғдек кўтарилди. Барча ташаббускорларга раҳмат, – дейди оила бекаси Сайёра опа.
Албатта яхшиликнинг мукофоти яхшиликдир. Туманда бу каби хайрли амаллар, савобли ишлар тизимли давом этмоқда.