Саҳна маданияти – ўқувчилар талқинида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўқувчи-ёшларда нотиқлик санъати ва саҳна маданиятини шакллантириш, таълим муассасаларидаги ўқувчилар театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал қобилиятини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Турон” мактаб театри республика танловининг Фарғона вилоят босқичи бўлиб ўтди.
[gallery-17227]
Мазкур нуфузли танловда вилоятдаги 19 шаҳар ва туманда ғолиб бўлган мактаб жамоалари ўзаро беллашдилар. Жамоалар чиқиши ва иштирокини таниқли санъаткорлар, соҳа мутахассислари адолат, холислик мезонлари асосида баҳолаб бордилар.
Якуний натижаларга кўра, белгиланган шартларни аъло даражада бажарган Ўзбекистон туманидаги 49-мактаб ўқувчилари 1-ўринни эгаллаб, ноутбуклар билан тақдирландилар. 2-ўрин Бағдод туманидаги 27-мактаб ва 3- ўрин Олтиариқ туманидаги 20-ИДУМ жамоаларига насиб қилди. Уларга планшет ва қўл телефонлари совға қилинди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА