Сабине Махл: Ўзбекистон 35 йил давомида ўз тараққиёт йўлини муваффақиятли босиб ўтди
Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!
Истиқлолимизнинг 35 йиллиги байрами муносабати билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Махл ўз табригини изҳор этди.
– Мустақиллик – халқ учун эркин яшашгина эмас, балки ўз келажагини ўз қўли билан яратиш масъулияти ҳамдир. Ўтган 35 йил давомида Ўзбекистон ана шу улуғ неъматни асраб, турли синовларни енгиб, ўз тараққиёт йўлини босиб ўтди.
Бугун мамлакат ҳаётидаги янгиланишлар янги имкониятлар, янги ташаббуслар ва янги марраларни юзага чиқармоқда. Юрт равнақи эса аввало, ана шу жараёнларга бефарқ бўлмайдиган, ўз билим ва иқтидори билан унинг келажагини яратаётган инсонларга боғлиқ.
Мусулмон Зиё, ЎзА