Рўза кумуш медаль соҳиби
Пара-пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -61 килограммгача вазн тоифасида ҳамюртимиз Рўза Қўзиева иштирокидаги финал баҳслари якунланди.
Қувонарлиси, Рўза 130 кг тошни бўйсундирган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди. Ушбу ғалабадан сўнг делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза жами 7 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА