Москва Марказий Осиёдаги ҳамкорларнинг миграция соҳасидаги муаммолар билан боғлиқ барча сўровларини кўриб чиқмоқда, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан тушунтириш бермоқда, деди Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин "РИА Новости" агентлигига берган интервьюсида.

- Биринчи навбатда ҳамкорларимиз мигрантлар ва фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қоидаларни тартибга солиш масаласига ёндашувимизни тушунишларини хоҳлаймиз, - деди у. - Ўз навбатида, биз ҳамкасбларимизнинг соҳадаги муаммоларга доир ҳар қандай сўровини диққат билан ўрганамиз. Москва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қабул қилинаётган қарорлар бўйича “тўлиқ тушунтириш” беришга ҳаракат қилмоқда.

Февраль ойида РФ мамлакатда қонунга зид юрган чет элликлар учун қатъий миграция режимини кучга киритди. Энди бундай муҳожирлар назорат остидаги шахслар реестрига киритилади ва қатор чеклов, тақиқларга учрайди. Аввалроқ Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин миграция қонунчилигини такомиллаштириш қуйи палата фаолиятининг устувор йўналиши эканини таъкидлаганди. Унинг фикрича, айни соҳада қатъий назорат зарур.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россиянинг Марказий Осиёга нисбатан миграция сиёсатига изоҳ берилди