“Oʼztemiryoʼlyoʼlovchi” акциядорлик жамиятидан хабар қилишларича, пандемия даврида Россияда қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга қайтишларини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Волжский-Тошкент» йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг 4 та махсус рейсини йўлга қўйди.

Мазкур поездлар 2021 йил 22, 25, 29-октябрь ҳамда 1- ноябрь кунлари соат 20:57 да «Волжский-Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга оширади.

Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни «Волжский-Тошкент» йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган. Россиядаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россиядан Ўзбекистонга тўртта махсус йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади